Қозига қаерга мурожаат қилиш керак.

22:44 / 06.09.2022 | Laylo | 444
Ассалому алайкум! Устозим масалалар чуқур бўлганда қозига мурожаат қилиш керак дейишади. Бизда қозилар қаерда бўлади? Мажлис қилиб сўраладиган фатво берадиган илмли инсонлардан жавоб олиш учун қаерга бориш керак? Масжид домлалари доимо хар хил гапиришади масалан бир домла 3 талоқдан кейин мумкин яшаш дейди, бошқа домла эса мумкинмас дейди. Яна бошқаси домла умуман бошқача гапиради масалан пулини тўлаб никох ўқитиришга рухсат бераркан…
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Диний идорадаги фатво бўлимига бориш керак. Валлоҳу аълам!