Дуо сўраб
22:18 / 06.09.2022 |
... |
432
Ассалому алайкум, Устозам! Вактингизни бехуда олганим учун узр сурайман. Ёшим 17 да. Устозам, мен сиздан дуо олмокчи эдим. Мен хам сиз каби илмли, олима булишни истайман. Ин Шаа Аллох, Хадичаи Кубро мадрасасига топширмокчиман. У ерга кириш мен учун хайрли булишини, имтихонлари осон булишини, вакти-соати етганда солих, пок, диндор, гузал хулкли, илмли, такволи, мени Жаннатга етаклайдиган жуфт беришини, ахли илм, ахли фазл, ахли такво оилага келин булишимни, Роббимнинг йулида манфаатли илм урганиб, ургатишимни, бу йулда менга гузал рахбар буладиган жуфт беришини, уйлаганимданда кура энг хайрли, энг гузал исломий хаёт, суннат хонадонини насиб этишини, энг гузал, энг барокотли, энг хайрли бахт беришини, ният килганларимнинг барчасини энг хайрлиси ила насиб этишини сураб, мени хаккимга дуо килиб куйинг, устозам. Устозам, мен Роббимнинг фазли ила, сиз оркали, Шайхимиз оркали жуда куп нарсаларни ургандим, деярли барча илмимни сизлардан ургандим деб айта оламан. Аллох сиздан рози булсин, Жаннатда ахли оилангиз билан жамлаб, Жаннатни хакикий маснан килиб берсин. Амин!
Бу мактубни укиган хар бир опа-сингилларимиздан хам мени хаккимга дуо килиб куйишингизни илтимос киламан. Аллох нимани ният килган булсангиз, энг хайрлиси ила насиб этсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ зиёдасини берсин! Икки дунёда саодатида бўлинг!