Муҳтожга ёрдам ила озгина садақа қилайлик десам эримга ёқмайди?

03:20 / 09.09.2022 | 91*Ibodatoy | 520
Ассалому алайкум! Аллоҳим сизлардан рози бўлсин. Биз ҳозир мусофирмиз яқинда ўғил фарзандли бўлдик. Болам ёшлиги сабаб мен ишламиман эрим ўзи пул топади. Бизга яқинроқ жойда бир юртдошимиз 2нафар фарзанди бор опа қаровсиз ва қаттиқ касалланиб қолган шунга озгина бўлса ҳам эҳсон қилелик десам жаҳли чиқди лекин пул ўтказиб берди. Мен нотўғри иш қилдимми? чунки эҳсон қилелик деганим ёқмаслигини билардим лекин жудаям ёрдам бергим келди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилгансиз. Валлоҳу аълам!