Болаларимнинг ҳаққи

12:40 / 27.02.2019 | Ummu Solihabonu | 1777
Ассалому алайкум! Саволим шуки, мен икки фарзандим – бир қиз ва бир ўғлим ҳамда турмуш ўртоғим билан Тошкентда яшаймиз. Турмуш ўртоғим асли сурхондарёлик. Бу ердаги уйимиз қайнонамнинг номларида, аммо эгалик ҳуқуқи олинмаган ҳали. Мен маълум сабабларга кўра эрим билан ажрашсам, уй-жойга даъвогарлик қилишим мумкинми? Чунки отамнинг ҳам шахсий уйлари йўқ, амакимнинг уйидаги битта хонада турадилар. Ёки уй эримнинг номида бўлмагани учун бу уйда ҳаққимиз йўқми? Олдиндан раҳмат!
Ҳуқуқшунос:
Ва алайкум ассалом! Уй-жой кодексида уйда доимий яшаётган оила аъзоларининг турар жойга бўлган ҳуқуқлари назарда тутилган. Хусусан, улар:
- уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақли;
- турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини олиб киришга ҳақли.
Уй эгаси билан оилавий муносабатлар тугаган тақдирда ҳам собиқ оила аъзоларида турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Бунда уйдан фойдаланиш тартиби ўзаро келишиб олиниши керак. Ўзаро келиша олинмаган тақдирда низолар суд тартибида ҳал қилинади