Спиртли косметикадан фойдаланиш мумкинми?

12:42 / 28.03.2017 | Савол | 1860
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одина опа! Биз ҳозирги кунда кўп косметика турларининг ичида алкоголь (спирт) борлигини кўрамиз, шундай косметика турларини ишлатишимиз жоизми? Мисол, менинг юзим жуда қуруқ ва юзим яхшиланиши учун ниқобдан фойдаланаман. Орқасида спирт қўшилганини ўқиб қолдим. Крем ва ниқоблар юзимни яхшилаб, теримга сингади. Бундай косметикаларни қўлламасам афзалми ёки рухсат борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу кўп сўралган савол. Уламоларимиз бу турдаги косметикаларни ишлатишни жоиз деганлар. Спирт бундай косметикаларга уни сақлаб туриш учунгина маълум миқдорда ишлатилади ва спиртлик ҳолатини йўқотиши ҳам бор. Валлоҳу аълам