Гуноҳкорманми?

10:53 / 25.09.2022 | Muxlisa | 378
Ассалому алайкум! Мен қайнона қайнотам ва турмуш ўртоғим билан яшайман. Негадир қайнонам мени ёқтирмайдилар. Ҳамма ишларни вақтида қиламан. Уларни ҳурмат қиламан лекин негадир арзимаган камчилик топиб қовоқ солиб оладилар. Шу масала билан турмуш ўртогим бн ҳам коп тортишиб қоляпмиз. Онамни конглиларини тополмайсан деб улар ҳам мендан норози боляптилар. Куни кеча 1 ёшли болам билан овора болиб ўтин чопишга улгурмай қолгандим. Эрим қаттиқ урушиб баҳона қидиряпсан шу ишни қилмаслик учун деб айблайвердила. Охири чидолмай йигладим. Мени уйимга ташлаб келинг бир икки кунга десам йигиштир нарсаларингни деб уйимга ташлаб кетдила. Қайнонам ҳам даданг келиб қолмасидан тезроқ уйига йўқотиб кел. Сени уйлантириб қояман деб бақирдила. Ҳозир 3 кундан бери қизлик уйимдаман. Агар эрим мен бн ажрашиб бошқасига уйланса мен эримни рози қилолмаган гунохкор аёл ҳисобланаманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ноҳақ норози бўлиш ўтмайди. Валлоҳу аълам!