Эр ва хотин келишмовчилик

04:10 / 04.03.2023 | Муниса | 2260
Ассалому алайкум! Ёшим 24 да. 2018 йил турмуш қурганман. Тӯйимиздан 6 ой ӯтиб турмуш ӯротоғим Россияга кетди ва анча ӯтиб мен хам келдим . Шу вақтгача фарзандимиз йӯқ. Энди шифокорларга кӯриниб даволанишни бошладик, лекин эрим оилага масъулияти кам деб ӯйлайман, чунки ишламай қолган вақтларим жанжал қиларди, ёмон кӯришни бошлайди, муомаласи росса ӯзгаради. Кӯп рашкимни келтиради. Россияда росса очиқ кийинишади аёллари, қизлари улардан кӯзини узмайди. Олдинлари хам шундай юришларидан телефонидан ёмон нарсалар беҳаё қизлар билан ёзишиб юрганидан росса чарчагандим ва мени уйга қайнонамни хизматини қилишим учун жунатиб юборди, ӯзимдан сурамади хам. Ӯшанда ҳам ишламас эди , мен ишлаётган эдим . Кетганимдан кейин росса пулсиз қийналдим қайнонамни уйида кӯнглим бир нималар тусарди, эримдан пул сӯрасам, онасидан бе рухсат менга пул жунатмаслигини айтарди. Менга пул жунатишига онаси рухсат бермасди. Бу нарса эримни ӯйлантирмасди , пул керак буса топ ӯзингам ҳаракат қил уйда бекор ӯтирмасдан дериди . Хуллас, яна чақирди бир йил ӯтиб келдим ёнига яна ишлаяпмиз бирга телефонида яна ҳар доимгидай қизлар бор айниқса бир қиз билан бир йилдан ошибти гаплашиб юрганига . Телефони ҳозир кодланган кӯролмиман нимаси борлигини лекин олдимда кӯзини йиғиштиролмаслигидан юрагим парча парча бӯлади. Оллоҳдан қӯрқиш ҳақида гапираман намоз,ӯлим ҳақида мени росса ёмон кӯриб бақиради нима йӯл тутишни билмиман. Мен хижобда юраман уйга келганимда ӯзи хоҳлагандай кийиниб юраман олдида. Диндан узоқлашиб кетган. Бир марта айтсайкан ,-кел мен азон айтай намозинга кеч қомай ӯқивол десайкан . Фақат шавқи шайтоний нарсаларга ӯч, масалан, мусиқани кӯп эшитади, қизларни яхши кӯради, рашк қилмайди, намоздан умуман узоқда. Олдинлари намоз ӯқисам росса жанжал қиларди. Ҳозир индамайди лекин ёқмаслигини сезаман.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эрингизнинг қалбига Аллоҳ ҳидоят солсагина, иймонга келади. Бу учун ўзингизни қийнаманг. Намозларингизда, зикрларда мустаҳкам тураверинг. Иймонингиз албатта сизга қувват бўлади. Сабр қилинг ва дуо қилинг. Аммо  эрингизнинг бадхулқлигидан руҳиятингизни заифлашишига йўл қўйманг. Ҳидоятга йўллаш бурчимиз, аммо ҳар ким ўзи учун ўзи жавобгар. Эрнинг розилиги муҳим бироқ, унутманг эрингиз бу дунёвий ҳаётингизда маълум бир вақтгача ҳамроҳ бўлади. Охиратда эса, эрингизнинг ахлоқсизлиги амалларингизда оқсаганингиз учун сабаб бўла олмайди. Ўзингиз билан банд бўлинг, ўзингиз яхши кўрадиган ҳунар ёки илм йўлини тутинг. Ўзингизга юқори баҳо беринг чунки, сиз Аллоҳнинг буйруқларини бажариб ҳаёт кечирмоқдасиз. Ажаб эмас, ўзингиз намуна бўлиб турмуш ўртоғингизнинг иймонга келишига сабабчи бўлсангиз.  Ислом тарихида бундай ҳолатлар кўп бўлган. Валлоҳу аълам!