Қазойи Қадарга рози бўлиш буни қандай фарқлаш мумкин?

04:08 / 25.09.2022 | Shahina | 246
Ассалому алайкум! Мен 20 ёшдаман 3 йилдан буён ўқишга харакат қиляпман. Лекин ўзим ният қилган университет талабаси бўлмадим. ЭНГ қизиғи бундан орқага қайтаётганим хам йўқ. Яқин кунларда шу сўзларни кўп эшитдим. Яъний : " оллохни тақдир қилганига рози бўлиш керак (қазойи Қадарга рози бўлиш керак)". Ўтириб ўйлаб қолдим ёки нима мён унга қарши чиқяпманми? Лекин ичимда бир нарса қайта қайта шунга ундайди бу гал ўхшайди деб.Бошқа касбларга хам бош суқиб кўрдим кўнглим тортмаяпти, хотиржамлигим йўқ унда. Ёки бу шунчаки синовмика? Илтимос фикрларимни аниқлай олмаяпман бу қаси бири хозир: синовми йоки тақдир шу эканмни. Хозир нима қилсам тўғри. Нега унда бошқа нарсага йўналтирмаяпти мени? Билмадим хаелларим чалкашиб кетди
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарса Аллоҳнинг қазои қадаридан хориж эмас. Сиз мурод сари ҳаракат қилаверинг. Аммо сиз истаган натижа юзага чиқмай қолса норози бўлманг. Чунки барча иш Аллоҳдан. У Зотнинг берган натижасидан норози бўлмаслик керак. Валлоҳу аълам!