Ассалому алайкум! Ёшим 18да, бу йил мана иккинчи босқич талабасиман. Япон тили йўналишида ўқийман, лекин институтга ҳеч кўнгил қўёлмадим. Тил ўрганишни жудаям яхши кўраман, лекин ҳозир ҳамма нарса тезлашиб кетди, инсон хоҳлаган тилини тез ўргана олади, курслар кўп. 4 йил фақат битта тил учун ўқиш менга ёқмаяпти, бу жудаям катта вақт, уни устига институтларни ҳолати ачинарли, дарслар секин, ҳамма нимани ўрганса ўшани ўқиш керак. Олдинга ўтиб кетиб бўмиди, лекин бу нотўғрику, дарсга келинмаса қаттиқ жазолар бор, ҳар куни кераксиз лексияларда ўтириш керак. Ҳар доим ҳижоб ҳақида гапиришади, фақат форма муҳимроқ. Бир йил институтда ўқиб эзилиб кетдим, бўлмаган тақиқлар, булар инсонни руҳиятига тасир қиларкан, уни устига рус гуруҳда ўқийман, маҳрамлар чегарасини билишмайди, у муҳит умуман ёқмайди менга. Биринчи семестрдан кейин кетмоқчи эдим, ота онам рухсат беришмади, одамлар нима дейди дейишди. Ниятим бу институтдан кетиб, бошқасига топшириш. Нимага бошиданоқ ўша институтга топширмадинг дейишиз мумкин, чунки нима хоҳлаятганимни билмасдим. Йўлимни топиш учун вақт беришмади, биринчи йилиёқ киришим шарт эди, шунга ўқишга топширавердим. Ҳадичаи куброда ўқишни хоҳлайман, кейин Ислом университетида. Ўзим 5та тилдан анчагина хабарим бор, яна кўп тилларни ўрганиб Диний илмларни чуқур ўрганишни, шу соҳада хизмат қилишни хоҳлайман. Бу йил топширолмадим, ҳужжат топширганда аттестатни ўзини бериш керак экан, институт эса аттестатимизни бермайди. Институтдан кетсамгина топшироламан, у ердан кетишни хоҳлайман. Ота онам рухсат беришмаяпти, мени эса умуман у институтга оёғим тортмаяпти. Ҳаёлимда фақат мадраса, бу ҳолатимда нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Яна бирор йил ўқиб туринг. Барибир ҳозир бошқа ўқишга ўта олмайсиз. Шунда ҳам кўника олмасангиз, келаси йил бошқа ерга топширасиз. Валлоҳу аълам!