Виждон азоби

22:35 / 30.09.2022 | Saidaxon | 354
Ассалому алайкум! Яқин дугонам диндан унча хабари йўқ пайти бир йигитга кўнгил қўйганди, кейин Алҳамдулиллаҳ буни гуноҳ ва харом севгилигини англаб, ёлғиз Аллоҳга боғланди. Лекин ҳамон гуноҳи учун виждон азобида. Ҳозир солиҳ бир йигитдан унга совчи келяпти аммо дугонам "ўтмишда кимгадир кўнгил қўйганмисиз" дея сўралса гуноҳини яшириши ёки ҳақиқатни айтиши устида қаттиқ ўйланяпти. Мен дугонам бахтли бўлишини хоҳлайман, қандай йўл тутиши мақул ҳисобланади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳлар яширилади. Валлоҳу аълам!