Assalomu alekum qizim 4yashar tugulgandan beri qabziyat qiynaydi maslahat bersangiz
Ассалому алайкум! Assalomu alekum qizim 4yashar tugilgandan beri qabziyat qiynaydi maslahat bersangiz
Шифокор:
Ва алайкум ассалом . Аввало кабзият таьрифига тухталиб утсак .
Қабзият-дефекация акти сонининг ёки нажас ҳажмининг камайиши бўлиб, бу ўз навбатида ичак ёриғидан зичлашган нажас массалари ўтишининг қийинлашиши билан боғлиқдир. Меъёрида дефекация акти сони турлича бўлиши мумкин, лекин одатда кунига 3 маротабадан бир ҳафтада 3 мартагача кузатилиши мумкин.
Белгилари:
меъёрига нисбатан нажас консистенциясининг ўзгариши (қаттиқроқ ёки қуруқроқ), дефекация актига чақириқларнинг бўлмаслиги, дефекация актининг қийинлашиши ёки оғриқлилиги.
Қабзият келтириб чиқарувчи сабаблар :
1.Умумий: суюқликни етарли миқдорда истеъмол қилмаслик (дегидратация) ва жисмоний фаолликнинг камайиши (жароҳатланиш, жисмоний ҳолсизлик ёки касаллик туфайли).
2.Айрим ошкозон-ичак тракти касалликлари туфайли.
Кизингизни энг аввало озука рационига эьтибор каратишингиз керак : овкатланиш рационида таркибида клетчаткага бой озукалар (хул мева ва сабзавотлар ) , сут махсулотлари , айникса қатиқ , зардоб , булиши манфаатли . Шунингдек суюқлик , у қандай куринишда бўлмасин (сув, компот .) миқдори кам бўлмаслигига эьтибор беринг . Қабзият сабаблари органик (тугма ичак патологияси ) еки функционал (озикланишдаги дисбаланс хисобига ичаклар функциясининг бузилиши), механик ( ичак бўшлигидаги полиплар ёки бошқа хосила), эндокрин (модда алмашинувининг бузилиши ),айрим дори воситаларининг таьсири сабабли хам бўлиши мумкин . Кизингизда тугилгандан бери қабзият кузатилиши органик типдаги қабзиятга далолат бўлиши мумкин .[color=#FF0000:1we3k3vd] Гирсшпрунг касаллиги , долихосигма [/color:1we3k3vd]кабиларни болада истисно қилиш керак, бунинг учун СамПИ даги колопроктолог ёки гастроэнтерологга мурожаат қилинг ва болани ичак рентгенографияси , ирригография каби текширувларни ўтказиш керак . Агар бу касалликлар тасдиқланмаса , демак болани овқатлантиришдаги муаммоларни бартараф қилишга киришинглар. Агар бу касалликлардан бири борлиги тасдиқланса хирург консультацияси керак .Медикаментоз даво (дори воситалари орқали даволаш) номедикаментоз даво -соглом турмуш тарзи , етралича жисмоний харакатлар , куп суюқлик қабули , клетчаткага бой озуқа истеьмолини купайтириш ) наф бермагандагина ўтказилади