Ассалому алайкум! Шахсий стоматология очиш мақсадида бино олиш учун маблағимиз етмаганлиги сабабли, кейинчалик шу ишни қилиш мақсадида 2022 йил январь ойида квартира олиш учун 50 фоиз бирламчи тўловни амалга оширгандик. Қолган 50 фоизи 2023 йил январ ойигача тўланиши белгиланган. Биз битмаган, энди қурилаётган уйга пул тўлаганмиз. Режа бўйича 2023 йил битиши керак бўлган уй. Мени қизиқтирган масала шундаки, биз пулни тўлаб бўлганимизда 2023 йил январь ойида уй битгандан сўнг сотиш ниятимиз бор. Сотилган пулдан закот тўланадими?
– Ва алайкум ассалом! Уйни сотгандан кейин қўлингиздаги бор пулингиз ва тақинчоқларингизни қирқдан биридан закот чиқарасизлар. Чунки сизлар уйни 50% пулини тўлаганингизда закот нисобига эга бўлгансизлар. Валлоҳу аълам!