Эркаклар ҳақида
Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мени бир нарса қийнайди, турмуш ўртоғим ҳаддан ортиқ кўп ёлғон гапиради. Мен ёлғон гапирган одамни ҳурмат қилгим, гаплашиб ўтиргим келмайди, фикрини ҳам қадрламайман. Оддий гапга ҳам битта ёлғон қўшиб юборадилар. Ёки бу касалликми билмайман, ҳеч қутулиб бўлмаяпти. "Сизни ёмон кўриб кетаман ёлғон гапирсангиз, кўргим келмайди", ҳам дедим. Намозларимда Аллоҳдан тўғри сўз бўлишини сўрайман, барибир фойда йўқ. Кейин гапиргим, қарагим келмайди. Шу одатим эрни беҳурмат қилишлик, манманликка кириб қолмасмикин? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Дуоларингизда бардавом бўлаверинг. Ўзингизни бўш қўйинг. Қаттиқ сиқилиб кетманг. Ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бор. Сиз ўзингизнинг зиммангизда бўлган вазифаларингиз, хизматларингизни чиройли адо этаверинг. Турмуш ўртоғингиз сиздек аёли борлигидан ҳурсанд бўлиб, қадрингизга етиб, балки сиздан ибрат ола бошлар. Валлоҳу аълам