Ишламасдан ойлик олиш

20:48 / 30.09.2022 | Ravshan | 355
Ассалому алайкум!

Мен давлат ташкилотида ишлайман. Бўлимда икки кишимиз. Бироқ мен ишни тушунмаганим учун ҳамма ишни бўлимдаги ҳамкасбим қилади. Ишни тушунмаслигимни бошлиқ ҳам билгани учун менга деярли иш айтмайди, ҳамма топшириқларни шеригимга айтади, у қилади ҳаммасини. Мен кун бўйи у хонадан бу хонага чиқиб, телефон ўйнаб вақт ўткизиб уйга қайтаман.

Шу лавозимим бўйича менга тўланадиган ойлик иш ҳақи ҳалолми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қилмаган ишингизни қилди кўрсатиб берилган ойлик ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!