Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ! Алҳамдулиллаҳ, мен Қуръон ўқишни биламан. Хатм қилганман. Лекин Ота-онам билишмайди. Шундай бўлса-да, мени ўқитишга кўплаб маблағ сарфлайдилар, доим қўллаб-қувватлаб келадилар. Уларнинг бунчалик жонкуярликларига жавобан, Қуръонни хатм қилиб, савобини уларга бағишласам бўладими? Шундай қилсам, уларга ҳам Хатм қилганлик савоби ёзиладими ? Ва яна қилган хатмимдан ўзим учун савоб умид қилмаслигим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат, Устоз. Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Улар ёрдам қилганлари, сабабчи бўлганлари учун савоб оладилар. Қуръонни ўзлари учун ўзлари ўқишлари керак. Қуръон савоби одатда тириклар учун баҳишланмайди. Ибодатлар ва солиҳ амаллар савоб умидида қилинади. Валлоҳу аълам!