Ассалому алайкум! Эри ҳомиладор хотинига уйдагиларидан яшириб хотини егиси келган нарсани яширинча олиб келиб бериши шариатда жоизми? Баъзи бир қайноналар бу каби холатда келинини "ўғри томоққа" чиқаришади шу тўғрими? Эр оила аъзоларини барчасига олиб келса келин ҳижолат болиб тойиб еёлмаслиги мумкин ёки оилада аъзолар сони кўп бўлса ҳар доим ҳам бунга шароит бўлмаслиги мумкин-ку шу каби ҳолатларда нима қилиш керак. Жавоб учун олдиндан рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Эри олиб келиб берган ҳалол луқмани еб ўғри томоқ бўлмайди хотини. Валлоҳу аълам!