Тафсири ҳилол

10:30 / 04.10.2022 | Oysha | 364
Ассалому алайкум! Бизга жавоб бериш учун вақт ажратаётганиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин, Ўзи мукофотласин.
Қуръондан қайси сурани ўқисам, тафсирини ҳам ўқиб боряпман. Фақат тафсирни ҳажми кўп бўлгани учун сура билан тенг кетолмаяпман.
Доим "Тафсири ҳилол" китобини таҳорат билан ўқийман, лекин ҳайз вақти ўқолмаганим учун қолиб кетади. Ҳайз вақти бу китобни ўқишим мумкинмикин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушламай, оятларини талаффуз қилмай ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!