Ассалому алайкум! Ўстоз турмуш қурганимга бир йил бўлди. Келин бўлиб тушган уйимда кайнонам ишлайди қайнотам ишламайди. Тўйимиздан олдин эрим уйидаги вазиятни менга айтмаган. Қайнотам ва қайнонам хар куни жанжаллашишади. Қайнонам пул топиб келишини қайнотамни ишламаслигини айтиб кўп айтишади.Алхамдулиллох эрим билан номоз ўқиймиз қайнукам ва қайнсинглим хам ўқишади. Хаммамиз оила даврасида овқатланиб ўтирсак қайнотам бизни олдимиздайам ичиб ўтиради. Қайнонам билан орамизда низолар бўлиб туради.Энди кўнглим қолган.Эрим катта Ўғил. Топган пулини онаси олади. Шахарда ишлайди бир ҳафтада бир келади.Битта фарзандимиз бор энди алохида чиқайлик десам Қайнонам қўймаябди. Эрим эса уларни норози қилолмайман дейди. Мен эса у уйда яшашни фарзандимни ундай мухитда катта бўлишини хохламайман.Эримдан алохида чиқишни талаб қилишга хаққим борми? Ва қайнонамни шундай қилишга ҳаққи борми?
– Ва алайкум ассалом! Бошқа ўғиллар бўлса, улар уйлангунича сабр қилиб турган яхши. Валлоҳу аълам!