Севги ҳақида

15:45 / 05.10.2022 | Nafisa Rahmonova | 579
Ассалому алайкум! Мен бир оиласи бор инсонни яхши кўриб қолдим Ўзимни минг койимай уни эсимдан чиқара олмаяпман.У билан телеграм орқали ёзишиб турардим жуда чуқурлашиб кетмаганмиз ҳаёсиз сўзларга ўтмаганмиз у ҳам тарбия кўрган ўзизни босиб олган ориятли инсон.Мени деб оилангиз тинчлиги бузулмасин энди тўхтелик десам ё бузилмайди мен оиламни эʼзозлаб яхши муомала қиляпман аёлимни яхши кўраман лекин сизни ҳам бахтли қилмоқчиман дейди.Барбр оҳири ёқдек кўзим етмаяпти унутишга ҳаракат қилсамам ҳаёлимдан кетмаяпти.Бир ёқда уни аёлини ўйлаб виждоним қийналади бир ёғда ундан узоқлашганим сари юрагим сиқилип қоляпти.Росдан ҳам севгини қалбга Оллоҳ соладими ? Шунга юрагимга буюролмаяпманми? Нима қилсам экан.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрам билан гаплашиш оқибати шу каби боши берк кўчаларга кириб қолиш бўлади. Бегона эркак ва аёл ёлғиз қолганида учинчиси шайтон бўлади ва гуноҳларини кўзларига чиройли қилиб нафсига ширин қилиб кўрсатади. Бу севги эмас, шайтоннинг васвасасидир. Валлоҳу аълам!