Намоз ҳақида

04:15 / 01.09.2022 | Ismigul | 878

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозалар, Менда ҳозир систит касали кечяпти. Шу сабабли турли пайтларда пешоб келяпти.(худди ҳайз ҳолатидагидек) ва мен уни ушлаёлмаймаяпман. Намоз о‘қиятган пайтимда келиб қолса, билмай қолиб бетаҳорат о‘қимай деб о‘қимаяпман. Истинжо қилсам ҳам яна безовталаниб касалим қолмай, ачишиш пайдо бо‘ляпти. Энди истинжони қандай қилай, намозларимничи?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Узрнинг шартлари мавжуд , яьни
аёлдан келадиган истиҳоза қонининг ҳамда умуман аёл ва эркакка хос узрнинг шарьий узр
ҳисобланиши учун баъзи шартлар бор:
1. Узр ҳоли камида бир намоз вақти қадар давом этиши лозим.
2. Сўнг ҳар намоз вақти ичида кам деганда бир марта кўрилиши керак.
Пешоби доимо томчилаб туриб,уни тута олмайдиган, елини тўхтата олмайдиган, давомли
бурун қони ёки истиҳоза қони оқадиган одамнинг узри тўла бир фарз намози вақтича бўлса, у
одам узр соҳиби ҳисобланади. Ҳар вақт намози учун янги таҳорат олади, бу вақт ичида фарз
ва хоҳлаганча нафл намозлар ўқийди, вақт чиқса, таҳорати бузилади .
Бир жойи қонаган одам вақтнинг сўнгини кутади, агар қон тўхтамаса, вақт чиқмасидан
таҳорат олиб, намозини ўқийди. Эртароқ тўхтаса, вақт сўнгини кутмайди, тўхтаган ондаёқ
таҳорат олиб, намозини ўқийди
Узрли ҳисобланувчилар:
1. Истиҳоза кўрган аёл.
2. Ҳайзни уч кундан кам, ўн кундан кўп кўрган аёл.
3. Лоҳусалиги қирқ кундан кўп давом этган аёл.
4. Сийдиги томчилаб турадиганлар.
5. Тез-тез бурни қонайдиганлар.
6. Ҳар қандай бир аъзосидан қон оқиб турувчи одам.
7. Кўкрак, қулоқ, кўз каби аъзоларидан хасталик туфайли оқинти келганлар.
8. Яраси давомли қонаб турадиган эркак ё аёл.
Узрли одам (аёл) «Қон тўхтамаяпти, оқинти давом этяпти", дея, менда ғуслни лозим
қилувчи бир ҳолат бор, деган гумон билан билмасдан намозларини ўқимаган бўлса, қазо қилиб
ўқиши керак. Чунки бундай узрлар намозни тарк этишга сабаб бўлмайди .
Сизнинг холатингизда карайсиз, агар масалан пешин намозини укишга киришиб , то уни укиб тугатгунингизгача пешоб чикиб кетса , то пешин намози вакти чиккунгача узрли хисобланасиз намозингизни тухтатмайсиз , аср вакти кирса кайта тахорат олиб асрни укийсиз . Одатда баьзи аеллар истинжо ( авратни поклаш )  ва тахоратни адаштиришади. Яьни истинжо фарз деб усиз тахоратни тахорат санамай , аслида у мустахаб амал хисобланади . Агар истинжони сув билан килсангиз касалингиз зураяетганини хис килган булсангиз , вактинча гигиеник нам салфеткалардан фойдаланиб турсангиз булади . Циститни охиригача даволанмаса сурункали куринишга у‌тади.  Пешобингизни бак посев тахлилини у‌тказиб, к,айси антибиотикка сезувчанлигини аниклаштиришингиз керак   ва энг сезувчан антибиотикни 1 хафта давомида йурикномасида курсатилган дозада олишингиз керак. Аммо бак посев жавоби тезда чикмайди ,шу сабабли аввал  пешоб бак посеви тахлилини топшириб булгач,уша куни  ёки  эртасидан Ципролет 500 мг 1 таблеткадан 2 махал 5-7 кун,  Реналка сиропидан 2-3 махал ёки Цистон 2 тадан 3 махал 5-7 кун ва Фуцис 150 мг 1 таблетка 1 мартагина кабул килишингиз мумкин . 5-6 кунларгача агар ижобий узгариш кам булса бак посев тахлилида энг сезувчан антибиотикни олиб давони давом эттирасиз . Валлох,у аьлам.