Амаки-тоға маҳрамми?

10:21 / 06.10.2022 | Saida Ibrohimovna | 583
Ассалому алайкум! Устоз, яхшимисиз? Соғ-саломатмисиз? Саволим шуки, амаки-тоға маҳрамми? Алҳамдулиллаҳ ҳижобланганман, лекин амакиларимни олдида бошяланг юраман, тўғрироғи уйда иш қилиб юрганимда келиб қолишади. Баъзи манбаларда маҳрам дейилган, лекин Қуръондаги Нур сурасини ўқисам, амаки-тоға маҳрамлиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган экан. Шунга иккиланиб қолдим. Илтимос шунга изоҳ бериб юборсангиз. Олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Амаки тоға маҳрам. Ака укалар, опа сингилларнинг қизларининг никоҳи ҳаром қилигани айтилганку, шулар амаки ва тоға бўладида. Валлоҳу аълам!