Умра

10:16 / 06.10.2022 | Muhammadjon | 392
Ассалому алайкум!Одинахон Муҳаммад Содиқ онам сиздан қуйидагини сўрашимни айтган эди аёл кишилар 55 ёш ва 55 ёшдан ошгандан сўнг умрага маҳрамсиз борса бўладими?баъзи танишлари маҳрамсиз кетаётган экан танишларини гапларига кўра аёл киши хайз кўрмайдиган бўлгандан сўнг махрамсиз умрага бориши мумкин экан шу тўгрими?Онамни ўзигагина етадиган пули бор
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл туғилганидан ўлгунича маҳрамсиз бормайди. Гап ҳайзда ҳам бошқасида ҳам эмас. Сафарга маҳрам керак. Валлоҳу аълам!