Назр хақида

10:08 / 06.10.2022 | Шахноза | 2283
Ассалому алайкум! Якинда фарзандли болдм алхамдулиллах. Хомиладор пайтимда аллохдан ози осон килишини, фарзандимни сог саломат килишини сораб дуво килгандм, фарзандим тугилганидан кейин албатта акика киламиз деб назр килгандм, эшитишимча назр килинган гоштдан назр эгаси йемас экан, бу акика гоштидан оила азоларим йейишлиги жоизми? Жавоб учун рахмат, аллох барчамиздан рози болсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандга назр қилмаса ҳам ақиқа қилинади ўзи. Сиз нима ният қилганингизни аниқлаб олинг. Агар ақиқа бўлса ёйиш жоиз. Назр бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!