Бола парвариши

18:19 / 03.09.2022 | Nozima | 582

Ассалому алайкум! 2ойлик чақалогим бор, лиқилдоғи жуда тез битиб боряпти. Лиқилдоқ тез битиб қолса нима бўлади, ҳавфлимасми бола саломатлигига? Олдини олиш учун нималар қилишим керак?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Лиқилдоқ — чақалоқ калласининг суяк билан қопланмаган жойлари (чуқурчалари)дир. Боланинг пешонасида ромб шаклида, энса қисмида учбурчак шаклида, калланинг иккала ёнида бир жуфтдан ён лиқилдоқлар бўлади. Улар чақалоқнинг осон туғилишини таъминлайди. Яъни туғуруқ йўлларидан ўтаётган чақалоқнинг боши лиқилдоқлар ёрамида кичрайиб, туғуруқ жараёни енгил ўтади.

Лиқилдоқлар гўдакнинг 3 ойлигидан 2 ёшигача бўлган даврда суякка айлана боради. Бирор касаллик оқибатида уларнинг битиши қийинлашиши ёки аксинча, муддатидан аввал қотиши мумкин.

Меъёрдаги лиқилдоқ 1,5-2 ёшгача битиши керак. Лиқилдоғи тез битмаётган болаларнинг 90 фоизида рахит касаллигини кузатиш мумкин. Бу касаллик организмга Д витамини танқислиги оқибатида пайдо бўлади. Демак, уни даволаш она ва бола озиқланишини назорат қилишдан бошланиши лозим.
Лиқилдоқ ҳажмига келадиган бўлсак, у 1 сантиметрдан кичик ёки 3 сантиметрдан катта бўлса, меъёрнинг бузилганидан дарак.
Аммо лиқилдоғи вақтидан илгари битган болаларда бундай профилактика қўлланилмайди, балки антивитамин Д ва танадаги кальцийни нейтраллаштиргани учун магний препаратлари буюрилади. Лиқилдоқнинг тез битиши ёки 1 сантиметрдан кичиклиги микроцефалия касаллигининг белгиси бўлиши мумкин. Бу касалликда боланинг боши ниҳоятда кичкина бўлиб, жисмоний нуқсони яққол сезилиб туради. Лиқилдоқ тез битиши туфайли суяклар мияни сиқиб қўяди. Натижада мия яхши ўсмай, мия ичи босимининг ошишига олиб келиши мумкин . Аммо бу  100% болаларда хам кузатилавермайди. Конституционал х,олатлар х,ам булиб, кичик вазнли болаларда  лик,илдок, вахли битиши х,ам кузатилади . Лик,илдоги хажми кичик болалар Витамин Д ва кальций препаратларини к,абул к,илмагани афзал . Валлоҳу аълам!