7 ота зиёрати ҳақида

12:44 / 28.03.2017 | Савол | 1411
Ассалому алайкум! Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Бу савол мени анчадан бери қийнаб келади. 7 ота зиёрати ( Занги ота, Анбар она, Шайхонтоҳур ота, Шайх Зайниддин ота, Шимир ота, Жомбой ота) ни қилиш, қабрларига оқлик ёпиш ва оталар орқали одамларга шифо сўраш ҳақида нималарни биласиз? Сиздан илтимос, менга шу ҳақида маълумот берсангиз. Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай қабрни, шу жумладан, сиз санаб ўтган зиёратгоҳларни ҳам ўтганларнинг ҳаққига дуо қилиш ва ўлимни эслаш учунгина зиёрат қилинади. Шифо ҳам, бошқа ҳожатлар ҳам фақат Аллоҳ таолодан сўралади. Бирор амал ёки шахсни васила қилиш мумкин, аммо бунинг ўзига яраша шартлари бор. Валлоҳу аълам