Қуръон хатми ҳақида

05:57 / 06.10.2022 | Durdona Nodir qizi | 284
Ассаламу алайкум ва роҳматулуллоҳи ва барокатуҳу .
Аввало Аллоҳ барчамизнинг илмимизни зиёда қилсин
Аллоҳнинг изни билан Қуръонни бир бор хатм қилдим лекин буни ҳали ҳеч кимга айтганим йўқ
Ота онамга ҳам
Бу ишим яхшими ёки уларга айтишим жоизми
Жавоб учун олдиндан раҳмат
Аллоҳ рози бўлсин
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу уларни хурсанд қиладиган, дуоларига сабаб бўладиган бўлса айтишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!