Ота-онамга оқ бўламанми?

00:07 / 08.10.2022 | Muhayyo | 339
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Ота онам мени мажбуран турмушга беришган. Эримда ҳалигача кўнглим йўқ. Эрим ҳам мен билан мажбурликдан яшаяпти. “Барибир бир куни ўлдирвораман сени” дейди. Кечалари ухлашгада қўрқаман. Ота онамга кўп марталаб айттим, лекин “чида, сабр қил”дейишдан уёғига ўтишмайди. “Агар ажрашсанг оқ қиламиз” дейишади. Айтингчи шундай турмушдан ажрашсам ота онамга оқ бўламанми? Жавоб учун олдиндан ташаккур.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!