Ассалому алайкум! мен хоразм вилояти урганч туманида истиқомат қиламан ёшим 19 да 5маҳал намоз оқийман алҳамдулиллаҳ . саволим шундан иборатки бизнинг маҳаллада майитни ерга қабр кавлаб қоймас эканлар . 4 бурчак қилиб гишр таҳлаб ичига қояр эканлар тушунишим бойича оша қабр ер устида 1,5 метрдан 2 метргачам баланда турар экан шунга қандай тушунтириш ёки ёналиш бера оласз ахр динимизда ер қазиб ичига қойилади шундай эмасми
– Ва алайкум ассалом! Аллома ибн Обидин роҳматуллоҳи алайҳ «Дуррул-Мухтор»га ёзган ҳошиясида шундай дейди:
«Агар маййитни ернинг остига дафн қилиш мумкин бўлса, ер остига дафн қилиш фарз эканига ижмоъ қилингандир. Бундан келиб чиқадики, ер остига дафн қилиш имконияти бўла туриб, маййитни ер устига қўйиб, устидан сағана қилиш билан фарз адо бўлмайди».
وهو فرض كفاية إن أمكن إجماعا ومفاده أنه لا يجزي دفنه على وجه الأرض ببناء عليه
«Имкон бўлса, маййитни ер остига дафн қилиш ижмоъан фарз ҳисобланади. Бундан ер остига дафн қилиш имконияти бўла туриб, маййитни ер устига қўйиб, устидан сағана қилиш билан фарз адо бўлмаслиги келиб чиқади» («Роддул Мухтор»).
Агар қабрни чуқур қилиб ковланса сув чиқиб кетадиган бўлса ундан ерни устига қўйишга уламолар рухсат берадилар.
Валлоҳу аълам!