Совчи келмаслиги

23:56 / 07.10.2022 | mkk nmm | 558
Ассалому алайкум! Ёшим 19 да иншаАллаҳ 2курсга отаман лекин шу вақт давомида бирортаҳам совчи келмади мани ёшимдагила кичикларга совчи копайиб тойи болаётганидан ойим ҳавотирда ким корса мақтайди аммо уйга эшик қоқиб келишмайди бир аёл айтди бахтинг қулфланган олдинг ёпиқ қошниларинг яхши эмас деди нима қилсам болади ?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ноумид бўлмай, Аллоҳдан дуо қилиб сўрашда давом этиш керак. Аллоҳ таоло дуоларни қабул қилувчи Зотдир. Бахт очилиши учун махсус бир дуо ёки амал йўқ. Инсоннинг ҳожати раво бўлишининг энг асосийси, Аллоҳга қиладиган дуосидир. Хусусан дуолар мустажаб бўладиган вақтларда. У вақтлар, фарз намозларининг орқасидан қилинган дуо, кечанинг охирги учдан бири, яъни бамдод вақти кирмасидан олдин қилинг дуо ва рўза тутиб ифтор пайтида қилинган дуодир. Улардан ҳам асосийси киши қилган дуосидан ноумид бўлмасликдир.  Ҳожат намозини ҳам тавсия қиламиз.