Оёқлар нега қизийди?

20:57 / 24.03.2019 | Максад | 12839
Ассалому алайкум! Кечқурун яхши ухлолмайман. Бунга сабаб оёғимда қайнаш бор. Бу ҳолат онамда ҳам бор. Даволандим, йўқолиб кетмади. Ака-укаларимда ҳам бу ҳолат кузатилади
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Оёқ "қайнаши", бошқача айтганда, қизиши, умуман, оёқларга боғлиқ бўлмаган сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин. Бу қанчалик ғалати туйилса ҳам. Яъни у алоҳида касаллик эмас, танадаги бошқа касалликларнинг борлигини сигнали бўлиб хизмат қилади. Буни эьтибориз қолдириш ярамайди.
Оёқлар нега қизийди? Бунинг сабаблари қуйидагилар:
1. Оёқ остидаги пол материалининг аллергик таъсири туфайли.
2.Оёқ томирлари касалликлари ‒ тромбофлебит, веналарнинг варикоз кенгайиши, облитируюший эндартериит, оёқ томирлари атеросклерози.
3. Ясситовонлик.
4. Подагра касаллиги.
5. Қандли диабет.
6. Периферик нейропатия.
7. Ҳомиладорлик гестоз, токсикозларида.
8. Витамин В етишмовчилигида.
9. Бактериал, замбуруғли инфекцияларда.
10. Узоқ вақт юриш, ўта чарчашда.
Сизнинг берган маълумотларингиз етарли эмас, аммо бу ҳолат оила аъзоларингизни кўпида кузатилаётганини инобатга олсак, 1-,4-,6-пунктларга урғу бериб текширтиришингизни тавсия қилган бўлардим. Невропатолог, эндокринолог, ортопед шифокорларига учранг. Улар тавсияси асосида даволанинг. Унгача оёқларга галма-галдан иссиқ ва совуқ сувли контраст ванна қилишингиз мумкин. Хмелли, ромашкали ванналар фойда қилади. Конский каштан ўсимлигининг дамламасини ҳам ичиб туринг. Асосийи, юқорида таъкидлаб ўтган мутахассислар маслаҳатини олинг. Аллоҳ таоло шифо берсин