Виделения

01:54 / 08.10.2022 | Mm | 1153
Ассалому алайкум! Устозлар, манда аёлларда бўладиган виделения билан боғлиқ муаммо 2-3 йилдан бери бор. Жуда кўп келади, гинекологда даволанвомман. Шамоллаш кучли дейди. Деярли доим анализларим шунақа чиқади. Тошкентда тураман, тогри шароит яхши, лекин таҳоратга жуда қийналвомман. 2 йилча маъзур ҳукмини ҳам қўллаб кўрдим. Ҳар намозга алоҳида таҳорат олиб шу таҳорат билан бошқа ибодатларни ҳам қилиб. Лекин борган сари 5 маҳал таҳорат сабаб нафсимга огирлик қилиб кетвотти, намозларимни кечиктирадиган болиб қолдим, чунки таҳорат олишим керак. Намоз пайтлари хушу йўқ. Терим, лабларим, айниқса баҳор, куз, қишда, ёрилиб ачишиб кетади, қолим сув тегса қип қизариб кетадиган ҳолатга келиб қолади. Лабим бирозга ёриладиган ҳолатга келиб қолади. Ўқишларим бор. Кўчада юргани қийналам таҳорат сабаб, намоз оқишга жой болса, таҳорат муаммо болади. Коп нафл, суннатлар шу сабабли ҳам тарк болиб кетти. Қуръоннику умуман ўқий олмаймайдиган болиб қолдим. Маъзур ҳукмини ози ҳам огирлик қилвотти, яна баъзан маъзур ҳукмидан чиқиб қоламан, чунки битта намоз вақти отгунча бир мартта ҳам келмайди, кейин энди маъзурмасман деб шунга мувофиқ таҳорат олишни бошласам баъзан фақат битта фарзни ўзини баъзан уни ҳам оқишга улгурулмай қолиб қайта қайта таҳорат олиб намоз оқийман. Авваллари 1-2 маҳал таҳорат билан ўқирдим. Ҳозир маъзур ҳукмнини яна қоллау десан айтганимдек баҳор куз қишда 5 маҳал таҳоратга ҳам тана терим ҳам руҳият жиҳатидан қийналаман. Ёзда руҳият жиҳатидан қийналаман. Ҳозир даволанвомман, лекин барибир аёллардаги доимий виделения óзи қийин бўвотти чунки исталган пайт келиб қолади, ибодатларга жуда қийналвомман. Кочадаги юришимнику гапирмаса ҳам болади. Пахта қойинг деган жавобларни оқиганман, мен қизболаман, ҳам пахта турмиди, ҳам уудагиларим бунга қарши, óзи гинекологик жиҳатдан муаммоларим бор, чиқадигаб нарса чиқиб кетиши керак дейишади. Аллоҳга ношукурчилик қилишни ҳоҳламайман, лекин исломда ечим бор деб ҳисоблайман. Ҳозир бошим қотиб қолган, охири этибор ҳам бермай қойдим, Аллоҳим óзинг камчиликларимни кечир дейман, чунки қийналиб кетдим, баъзан шуни деб йиглаб отираман. Илтимос, бирон ечим кўрсатинг. Таяммум билан қилсам, таяммумни ҳам таҳоратни бузувчилар бузади. Виделения эса шулар жумласидан дейилган.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Аёллар томонидан кўп сўраладиган саволлардан бири ўзларидан келадиган ажралма ҳақидадир. Бу фуқаҳолар назидида «фарж рутубати» деб аталади. У покми ёки нажасми? У таҳоратни кетказадими, йўқми?

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи наздиларида бу ажралмалар покдир. «Ал жавҳаротун-наййира»да: «Фарж рутубати Абу Ҳанифанинг наздида бошқа бадан рутубатлари каби покдир», дейилган (1:38). Қолаверса, у теккан либос нажас бўлмайди. Чунки у бадандан ажраладиган тер ва бошқа шу каби рутубатларидан бўлиб, либосни нажас қилмайди.

«Роддул муҳтор»да: «Фарж рутубати покдир», дейилган (1:3489).

Ажралма шаффоф, тиниқ бўлса, ҳар хил ранглардан холи бўлса, пок ҳисобланади. Бошқа нарса аралашиб, ранги ўзгарса, нажас бўлишига иттифоқ қилинган. Муҳаққиқларнинг ҳотами Ибн Обидийн ўзининг «Дурррул-мухтор»га ёзган «Ҳошия»сида шундай деган: «Агар фарж рутубати билан бирга қон бўлмаса, мазий аралашмаган, эркак ёки аёлнинг манийси аралашмаган бўлса, пок бўлади».

Энди таҳоратни кетказишига келсак, имом Абу Ҳанифанинг наздида ҳеч нарса аралашмаган бўлса, пок ҳисобланади, демак, у зотнинг наздида таҳоратни кетказмайди. Бу ҳақда «Зиёул-маънавий шарҳу Муқаддиматил-Ғазнавий»да: «Агар аёл фаржига йўқ бўлиб кетгунича пахта қўйган бўлса, кейин уни олганида пахта ҳўл бўлса» деб, ҳўл бўлиши шарт қилинган, чунки ҳўл бўлиб чиқмаса, таҳорати бузилган бўлмайди» (1:112).

Мана шу баъзиларнинг айтган тафсилотидир.

Аллома Мустафо Зарқо раҳимаҳуллоҳ шунга кўра фатво берган бўлиб, булар фатволарининг 95-саҳифасида келган. У киши айтади: «Бу мавзу ҳақида кўп сўралдим. Эркак ва аёл сўровчиларга: «Оддий ҳолатларда аёл кишидан чиқадиган бу ёпишқоқ суюқлик шаръан покдир, нажас ҳисобланмайди ва фақиҳлар қарор қилганларидек, у аёлнинг таҳоратини бузмайди», деб оғзаки тушунтирар эдим. Сўровчилар ичида бу жавобга ҳайрон бўладиганлари ҳам бор. Чунки улар бунинг аксини тасаввур қиладилар. Улар мендан таъкидлаб сўрашади, мен ҳам уларга таъкидлаб айтаманки, бу масалада барча нарса осонлаштириш, кенглик яратиш ва танглик ҳамда машаққатни даф қилишдир».

Ўтган солиҳларнинг хулосаси шуки, имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида ажралмалар пок бўлиб, агар соф бўлса, фатводаги суянилган қавлга кўра, таҳоратни бузмайди.

Бошқа фақиҳлар ҳам шундай дейишган. «Мавсуъатул-фиқҳийя»да (32:85) шундай дейилган: «Жумҳур фуқаҳолар фаржнинг ичидан чиққан рутубатни нажас дейишган, чунки у ички рутубатдир. Аммо ташқи рутубат фаржнинг зоҳири ҳисобланади, у ер ғусл ва истинжода ювиш вожиб бўлган жой бўлиб, покдир. Абу Ҳанифа ва ҳанбалий мазҳаби уламолари эса фаржнинг рутубатини мутлақо пок дейишган».

"Анваарул уламаа"  номидаги ҳанафийлар маркази фатвоси

Валлоҳу аълам!