Ассалому алайкум! Устоз чачамай илм зиё таратиб юрибсизлар. Аллоҳ хамиша қўлласин.
Нима қилай омадлиманда
Нима қилай омадлиманда
Ғийбатларга парвойим фалак
Тўхтамайман, тўхтай олмайман
Ниятим кўп, етишим керак
Нима қилай омадлиманда
Олға юриб ўрганиб қолдим
Ким нима дер, деса бари-бир
Ортимга хеч боқмайин қўйдим
Нима қилай омадлиманда
Яхшиликлар қилиб тинмайман
Хасад қилган ўзидан кўрсин
Мен улардан ортда қолмайман
Нима қилай омадлиманда
Аллоҳ берган бойликларим кўп
Шукр дейман ҳар бир неъматга
Балки шунга кўнглим ҳамдир тўқ
Нима қилай омадлиманда
Кечаги кун тарихда қолди
Кеча биздан алик олганлар
Бугун бизга саломин берди
Нима қилай омадлиманда
Хасадга хеч вақтим бўлмайди
Майли тинмай ғийбатим қилинг
Дўзаҳда хеч жойим бўлмайди
Нима қилай омадлиманда
Ҳар кунимда бордир бир хикмат
Яхши билан ёмонга бирдек
Азиз қилган Роббимга рахмат
©Камолиддин Хамидуллоҳ
Кел ёнимга Қурьон ўқиб бераман
Хаёт синовидан гоҳ гоҳи толсанг
Қалбинга бир ҳузур, таскин топмасанг
Махзун бўлма эзиб митти юрагинг
Кел ёнимга Қурьон ўқиб бераман
Инсонлар сўзига қилмагин парво
Қоқилса ерни ҳам дейдилар бало
Қалбингни чархлайин келгин шу даво
Кел ёнимга Қурьон ўқиб бераман
Изламагин кую наводан шифо
Изласанг топарсан қуръондан даво
Мен ҳам сен ила олайин бир сафо
Кел ёнимга Қурьон ўқиб бераман
Кўзлаган қасдига хеч ким етмаган
Рўзғорнинг ташвиши қачон ариган
Бу каломдан бошқа далда бўлмаган
Кел ёнимга Қурьон ўқиб бераман
Тиззамга муборак бошингни қўйиб
Тинглагин вужуд қалбинг ила туюб
Бор ғаму аламларинг кетсин куюб
Кел ёнимга Қурьон ўқиб бераман
Юзингдан табассум тушмасин сира
Сени кўриб кўнглим тортмасин хира
Ўлимдан бошқасига топилар чора
Кел ёнимга Қурьон ўқиб бераман
Хаёт синовларидан кўглинг синса
Хеч ким қалбинга таскин бўлмаса
Толиқиб юрагинг махзунлик тўлса
Кел ёнимга Қурьон ўқиб бераман
©Камолиддин Хамидуллоҳ
– Ва алайкум ассалом! Қабул қилдик, ташаккур!