Гуноҳ

00:41 / 07.09.2022 | Kozim | 211

Ассалому алайкум! Уйда ёқилғи сотганимизда айримлар турли баҳоналар қилиб 5 литрли бакалашка олиб кетади шунда биз бирон нарсангни қўйиб кет бакалашкани оласан деймиз шунда бакалашкага айримлар 20 минг ва 5 ҳархил беришади айримлар телефониям беришади бакалашканинг ўзи 2 ёки 5 минг туради атмоқчиманки бу ерда рибо йўқми одамлар 20 берсаям бакалашкага айримлари келмайда шу келмаган одамларнинг ортиқча пуллари бизнинг ҳақимизми айримлари телефониям залогга беради шунда ям келмайди алдоқчилар

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай қилманглар. Яхшиси ўша ёқилғи нархига идишини 2 ёки 5 минг пулини ҳам қўшиб айтинглар. Мабодо идиши бўлса ўзингизни идишингизни пулини чиқариб қайтариб беринглар. Идиши билан оладиганларга залог олмасдан идишни пулини ҳам қўшиб айтинглар. Ёқилғини ўғирламасдан сотасизлар деган умиддамиз. Агар ўғирлик бўлса топганингиз ҳаммаси ҳаром бўлади.  Валлоҳу аълам!