Мерос масаласида

01:34 / 11.10.2022 | Dilshod Majidov | 391
Ассалому алайкум! Устоз дўстимнинг отасини иккита аёли бўлиб, каттаси ( дўстимнинг онаси) вафот этган. Мазкура аёлнинг (асосан о‘зи асос солган )чорвафермерлигига тегишли бўлган катта-кичик қора моллари бир нечта уй жойлари бор. Оталарини ишларни назорат қилишга маъсул эдилар. Давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар билан ҳам аёли шартномаларни амалга оширарди. Ҳозирги кунда оталари ва иккинчи аёли ундан ҳам бир нечта фарзандлар бор алҳамдулиллаҳ. Саволим шуки(ўта ўтгандан кейин тақсимланадими ) тақсимланса эртага бу мол-мулк иккала аёлнинг фарзандлари ўртасида тақсимланадими, ёки ўша (катта)аёлнинг фарзандлари ўртасида ҳам тақсимланишлиги керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсон вафот этганидан кейин ортидан меросхўрлари орасида мерос дарров тақсимланиши керак. Сиз айтган ҳолда аввало ўша аёлнинг мероси тақсим қилиниши керак. Унинг мероси эри, фарзандлари, агар ҳаёт бўлса ота оналари орасида тақсим қилинади ва бу мероснинг иккинчи аёл ва унинг фарзандларига тегишли ери йўқ. агар эр ўтса, ундан қолган мерос худди шу тартибда тақсим қилинади. Валлоҳу аълам!