Менинг онам билан муносабатларимиз

17:47 / 30.03.2019 | Aminaxon | 1035
Ассалому алайкум! Мени анчадан бери бир муаммо қийнаб келяпти. Оилада 3 нафар қиз фарзандмиз. 12 ёшимда онам бошқа инсонга кўнгил қўйиб, бизларни дадамга ташлаб, хорижга кетдилар. 16 ёшда эканимда онам қайтиб келиб, бизни соғинганларини, олиб кетмоқчиликларини айтдилар. Мен ва сингилларим онам билан кетдик. Уйимиз йўқ эди, роса қийналдик. 17 ёшимда хорижга кетиб, онам билан ишлашга мажбур бўлдим. У ерда 2 йил ишладик ва уй олдик. Мен турмушга чиқдим. Сингилларим мен ва хўжайиним қарамоғида қолди. Турмуш ўртоғим сингилларимни ўқишга киргиздилар. Ўз акалари сингари муносабатда бўлдилар. Афсуслар бўлсинки, иккинчи синглим ойимнинг изларидан кетиб, бир йигит билан севишиб, уйдан қочиб кетди. Хўжайиним яхши бола эмас у, деб тушунтирдилар, аммо синглим тушунишни хоҳламади. Орада анчагина жанжаллар бўлди, шундан кейин хўжайиним синглим билан алоқамни узишимни айтдилар ва мен шундай қилдим. Онам келиб, синглимнинг тўйини қилдилар. Биз қатнашмадик тўйга, бормаганимиз учун ойим қариндошларга хўжайиним билан менинг устимдан ҳар хил туҳмат гапларни гапирибдилар. Хўжайиним қаттиқ ранжидилар. Яқинда онамга кимдир ҳақоратли хабар юборибди. Ойим яна биздан кўряптилар. Аллоҳ гувоҳ, биз ҳеч кимга ойимни ёмонлаб гапирмадик. Маслаҳатингиз керак менга, қаттиқ гапирай, десам, онам – ахир бегона эмас! Биз онамга қарши ҳеч қандай ҳаракат қилмасак ҳам, онам бизга ёмонлик қилишдан тўхтамаяптилар. Маслаҳат беринг, қандай йўл тутайлик?
Руҳшунос:
.Саломат бўлинг!.