Оилавий муаммо

06:01 / 09.09.2022 | Bonu Akbariva | 289

Ассалому алайкум! Мен турмишга чиқанимга 4 йил болди 3 ёшлик фарзандим бор турмуш ортогим анча воқтдан бери менга умуман этибор берме қойган сабани сорасам жавоб бермеди тогриси жуда қийланиб кеттим бу нарсаларни ота онага айтишхам қийин экан нима қилсам болади илтимос тогри ёл корсатин нима қилишни билмаяпман хаммасини ота онамга айтиб ажрашсам гунохга ботмиманмишу нарса мени қийнаяпти

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ажрашиш ниҳоятда онсон нарса лекин унинг натижаси нималарга олиб келади мана шулар ҳақида ўйлаб кўринг. Биринчидан сиз ёлғиз аёлга айланасиз. Ота-онангизникига бир йил сиғасиз, икки йил сиғасиз. Сўнг жанжаллар келиб чиқаверади. Фарзандингиз етим қолади. Каттароқ бўлгач ўзига бўлган ишончи етарли даражада бўлмайди. Болада психологик муаммолар келиб чиқади. Бундан кўра оилангизни сақлаб кўриш йўлларини ўйлаб кўришингиз керак. Сиз яхшиси эркак ва аёл психологиясини яхшилаб ўрганиб олинг. Эркак киши хоҳлаган нарсани аёллар ҳар доим ҳам тушунавермайди. Аёл киши ўзига лозим кўрган нарсасини бошқаларга ҳам раво кўради. Аммо эркак кишига бутунлай бошқа нарсалар керак. Масалан эркак киши кўчадан уйига кириб келганида аёл киши табассум билан кутиб олиши керак. Табиийки чиройли кийимларда, зеб зийнатларини тақиб, атирларини сепиб кутиб олиши керак. Овқатини еб бўлмагунича бирон маълумотни бермай, жим ўтириши керак. Муаммоларини эркак кишининг қорни тўйгач, тунгги хизматлар қилинганидан сўнг гапирса бўлади ва ҳаказо. Албатта сиз “мен бу ишларни қилганман” дейишингиз мумкин. Лекин бу ишларни умрбод қилиш керак. Аёл киши эркак кишининг атрофида гирдикапалак бўлиб “менга эътибор қилинг” демай, балки ўзига ўзи эътибор берса шунда турмуш ўртоғи унга эътибор бера бера бошлайди. Ўзига эътибор деганда кийиниш, зийнатланишдан ташқари яна нима амаллар тушунилади деган савол туғилади. Булар ибодат қилиш, зикр қилиш, китоб ўқиб билимларини ошириш, севган машғулотлари билан шуғулланиш, ўзининг яхши кўрган ноз неъматларини онда сонда ўзига лозим кўриш, чарчаганда дам олишни билиш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш, ҳар куни бир соат бўлса ҳам ёлғиз қолиш ва ҳаказолардир. Мана шу ишларни қилганида аёл кишида ўзини бахтлик сезиш ҳисси пайдо бўлади. Кўзлари чақнаб, табассум қилиб, ўзини бахтликман дейдиган аёлга эркак киши эътибор бермай иложи йўқ иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.