Ғафлат

17:05 / 14.10.2022 | IsSeZu | 646
Ассалому алайкум! Одинахон ойижон менга жудаям маслахатингиз зарур илтимос йордам беринг. Бу саволимга жавоб ололмаганим учун Яна йуллаяпман. Эрим олдин менга кўп марта ,,уйинга кет,, яна шунга ўхшаш гаплар айтиб мени ҳайдардилар(айтган гапларини сўзма сўз эслолмадим). Хомиладорлигимда онамга тел килиб кизизни олиб кетинг деган. Дадамни чақириб бирга қўшиб бериб юборган вақти ҳам бўлган. Эркак киши талоқ деб айтмаса ҳам шунга далолат қиладиган сўз айтса ниятига қараб талоқ тушиб қолиши мумкинлигини яқинда билдим. Шу гапларни эримга айтиб, уришган вақтимизда нима ниятда кет дегандиз десам гапимга қулоқ солмаяпти. Бирорта домлага бориб маслаҳат олели никохимизга шубхам бор маслахат сураб керак булса никох укитайлик мен Аллоҳдан қўрқаман менга кет деб кўп айтгансиз десам асабимга тегяпсан дейди нега асабизга тегяпман десам чунки тупойча гап қиляпсан деб уришга чоғланяпти. Қайнонамга айтсам: эриз агар яшаш нияти бўлмаганда кетганизда бориб олиб келмасди. Кўнглизга ҳар ҳил нарсаларни олавермасдан кўнглизни ҳотиржам қилиб яшайверинг дедила. Бошим жуда қотиб қолди. Эримгаям яқинлашгим келмаяпти. Шубхаланаетганим учун бирга йотолмаяпман. Аллоҳдан тўғри йўл кўрсатишини сўраяпман. Илтимос маслаҳат беринг нима қилай? Турмушимизга 8 йил булди 3 та фарзандимиз бор. Эримни характеридан келиб чикиб домлага бормаса керак деб уйлаяпман. Аввал факат талок сузи ишлатилса талок тушади деб билардим, уйлашимча эрим хам шундай деб ўйлаган. Билмай килинган ишни Аллох кечиради деб укигандим. Шундай деб умид килиб тавба килиб буегига ехтиет булиб яшасам буладими? Агар эрим Хар Сафар уришганимизда яшамасликни ният килиб кет деган булса Унда Хар сафаргисида 1 тадан талок тушиб яшашимизга йул колмаганми? Йоки биринчи бор кет деб уришиб нияти ажрашиш булган булса Уша вактда 1 талок тушиб ярашиб яшаганимизда зинокор булганмизми кейинги урушганларимизда кет деганда 1 талокдан кейин никох укитмай яшаганимиз учун 1 талок буйича колганми еки Яна 2 3 булиб тушаверганми? Агар аллакачон талок тушган булса тугулган фарзандларим зинодан булиб узим хам зинокор буламанми? Астагфилуллох уйласам юрак багрим еззилиб кетяпти, кунларимда халоватим йуколди нима килай йордам беринг кимдан маслахат олай? Оиламиз талок илмини яхши тушунмиди. Килаетган ишларим уларга ериш туюлади. Лекин мен енди билиб Туриб кандай яшайман. Охиратимни уйлаб куркиб кетаяпман. Румолдаман намоз укиман килаетган ишларим Аллох розилигини олиш учун. Маслахат беринг кандай йул тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай масалаларни жонли мажлисда тарафлар ҳозирлигида кўриш керак. Шубҳангиз жуда кучайиб кетса, домлага бориб аниқлик киритмагунингизгача яшамай турайлик, денг. Валлоҳу аълам!