Ассалому алайкум! Ассалому алайкум!Илмингиз бунданда зиёда бўлсин! Саволим шундан иборат: Агарда банда бомдод намозини қуёш вақтига 20/10 дақиқа қилганда ўқиб тугатса қабул бўладими? Эшитишимча қуёш чиқаётганда намоз ўқиса шайтонга сажда қилган бўлади деб айтган эдилар.Ўқишдан,ишдан чарчаб келиб бомдодга туролмай ёки қуёш чиқишига 10/20 дақиқа қолганда ўқимай қўяман,лекин қўрқаман ҳам,шу ҳақида батафсил тушунтириб берсангиз,Жавоб учун олдиндан раҳмат соғ саломат бўлинг! Илмингиз зиёда бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! 10 ёки 20 дақиқа қолган бўлса ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!