Идда бўйича ёш белгиланганми?

13:15 / 03.04.2019 | BINTU_Abdu | 997
Ассалому алайкум! Аёлларнинг идда тутиши бўйича ёш белгиланганми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Идда ўтиришда ёш белгиланмаган. Никоҳдаги аёл борки, ҳаммаси идда ўтиради. Ёши ҳам, қариси ҳам, туққани ҳам, туғмагани ҳам, ҳайз кўрадигани ҳам, кўрмайдигани ҳам, ҳомиласи бори ҳам, йўғи ҳам. Валлоҳу аълам!.