Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Эрталаб автобусда келаётганимда бир қиз телефонда баланд товушда дугонаси билан гаплашаётганини гувоҳи бўлдим. Уйида нима бўлаётганини, эри нима деганини, қайнанаси нима деганини, борингки уйидаги хамма икир- чикирларни баланд овозда тухтовсиз дугонасига гапириб бераётганди. Автобусда эркаклар бор, катта ёшдаги инсонлар бор дегани йўқ. Менинг охири сабрим тугади, 20 минутлардан сўнг халиги қизга танбех бердим. -Мен сизга гапираётганим йўқ - деб жеркибберди. У қиз бир бекатда тушиб қолди , лекин , мен ўзимга анчагача ўзимга келаолмадим.
Мен танбеҳ бериб тўғри қилдими?
Мен хақ бўлсам илтимос, домлаларимиз ва отинойиларимиз ёшларга "телефонда гаплашиш" одоби ҳақида маърузалар ўқишса яхши бўларди.
– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилгансиз. Валлоҳу аълам!