Ассалому алайкум! Инсон вафот этгандан сонг бу дунёдаги яқинларини қандай яшаётганини билиб турадими бу саволни беришимга сабаб аксар катталар арвоҳи безовта болади ёки палончини арвоҳи урсин дейишади бундай гапларни яқинларимдан эшитиб қолсам қандай жавоб бериш керак . Ман озимча инсон олгандан сонг жаннати болса жаннатга етшиш қиёматни кутади , доззахи болса азобдан бу дунё одамлар билан дунё билан алоқаси узлса керак яна нотгри гапирган болсам билмадим дедим .лекин динимизда нима дейилган тогрисини билиш ниятида сизларга савол ёздим арвоҳ капалак ,ёки кина солдириш ,қорқоқ қилдириш, шунга охшаш нарсаларни яқинларимдан коқ эшитиб қоламан шунда уларга тушунтиргим келади нотогри гапириб қойишдан қорқаман
– Ва алайкум ассалом! Арвоҳлар ҳеч нарсага қодир эмас. Бошқа шаклларга ҳам кирмайди. Инсон ўлганидан кейин руҳи қиёматгача барзахда бўлади. Ўлганларга аҳлларининг қилган амаллари кўрсатиб турилиши айтилган. Валлоҳу аълам!