Исм ёзилган қоғозларни ахлатга ташлаш мумкинми?

13:18 / 04.04.2019 | Нозима Каримова | 832
Ассалому алайкум! Фарзандларимизнинг исми ёзилган дафтар муқоваси, варақлар, хуллас, исм ёзилган қоғозларни ахлатга ташласак бўлаверадими? Чунки бу каби кераксиз қоғозларни қайта ишлаб, ҳожатхона учун ишлатиладиган рулон қоғоз чиқариляпти. Нима қилиш керак?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг исмларидан бири фарзандингиз исмида бўлса, ёқиб юбориш керак. Валлоҳу аълам!.