Оила бузилиши

16:43 / 16.10.2022 | Dilzoda Akbarova | 874
Ассалому алайкум! Ёшим 21да. Оила қурганимга 10 ой бўлди. Тўйимиздан олдин истихора намозини ўқиб, Роббимдан дунё ва охиратим учун энг хайрлисини сўраганман. Аллоҳим манга энг хайрлисини берганимга шубхам йўқ. Июл ойини бошларида келишмовчилик сабаб катта жанжал чиқди. Жуфтиҳалолим ўзларини босалмасдан қийнаб урдилар. Уша куни қайнонам ойимни чақириб мани уйимга кеткизворишди. 2 ойдан бери қизли уйимдаман. Жуфтиҳалолим ҳаммага яшамиман диб айтдилар. Отам болалигимда вафот этганлар, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. Валийим бўлмиш Амаким билан кўришиб гаплашишди. Амакимга хам яшамиман диб айтибдилар. Лекиин ман оилам бузилишини хохламиман. Эр хотин урушиши фақат шайтондан. Амакимга хамма камчили хатоларими айтибдилар. Хаммасини тўғирлашга харакат қилябман Роббимдан ислоҳ қилишини сўраб. Амаким тушунтирибдилар, "хали талоқ бермабсиз, яхшилаб ўйлаб кўрин, қизим ўзини хатоларини тўғирледи" диб. Тинимсиз ибодат қилябман, Аллоҳдан дуо қилиб сўраябман. Ўрамиздеги шайтонни қувиб, бизларни ислоҳ қилишини оилам бузилмасилигини сўраябман. Лекин Жуфтиҳалолими фикрлари ўзгармаябди. Тушунишимча, оилалар ўртасига катта совуқчили тушгани сабаб Оилани тиклаб бўмеди диб ўйлаябдилар, Валлоҳу Алам. Оилам бузилса гунохкор бўлиб қолишдан қўрқябман. Илтимос, маслаҳат берин, оилами сақлаб қолиш учун нима қилсам бўлади? Қанде ибодат қилишим ва қанде дуоларни кўпроқ қилишим тўғрироқ?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўнгилни мажбурлаб бўлмайди. Кўнгли бузилиб қолган бўлса уни зўрламаслик керак. Сиз шунчаки сабр қилинг. Ибодат билан машғул бўлинг. Аллоҳнинг тақдирига кўниш керак. Валлоҳу аълам!