Жалсада ўтириш

02:54 / 28.10.2022 | Umida | 236
Ассалому алайкум! Жалсада ўтирганда қийинчилик бўлса товонларнинг устига ҳам ўтириш жоиз экан. Аммо қийинчилик туғдирмасачи? Ўзи озғин, ёш қизларга жалсада оёқларни ўнг томонга чиқариб қиблага қаратганда ҳолда ўтириш қийинчилик туғдирмаса ҳам товонлар устига ўтиришнинг оқибати қандай? Мен бир танишимга товон устига эмас, ўнг томонга оёқларини чиқариб ўтириши кераклиги ҳақида айтган эдим, аммо унча тушунмадими, риоя қилмаяпти. Товонлари устига ўтирганида оёқларининг бармоқлари қиблага қарамаган бўлади. Бунда оёқларни ўнг томонга чиқариб қиблага қаратиб ўтириш - жалсада ўтиришнинг одоби ҳисобланади, деб тушунтирсам бўладими ёки товон устига ўтиришнинг зиёни йўқми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Оёқларини ён томонидан чиқариб ўтириш керак. Валлоҳу аълам!