Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Бир опам борлар турмуш қурганига 6 йил бўлди. 2 фарзанди бор. Тўғриси уйидаги шароит жуда оғир. Қайнонаси ўтта кетган инжиқ аёл. Уйидагиларининг ҳар бир ишидан,келинни ишларидан камчилик топиб жанжал қилгани қилган. Оилам учун деб яшаб келмоқдалар. Лекин охирги 1 йил ичида соғлиғида салбий таʼсир кўрсата бошлади бу босимлар. Қайнаси жанжал қилганида ўзидан кетиб қолади,қўл оёғи 5-10 минут ишламай қолади. Ҳушидан кетиб нима бўлганини билмайди. Ўзига келиши қийин бўлади. Бу ҳолат 5-6 марта такрорланиши. Шундаям қайнаси менга рол ўйнаяпсиз деб билганидан қолмайди. Ҳар бир қадамини ҳисоблайди фақат. Уйидан чиқазмайди. Ота-онаси олдига юбормайди. Бу ҳолатда эри ҳам бирор ҳаракат қилмаяпти. Алоҳида уйга чиқишмаяпти. Дадамлар гапириб ҳайдаса келур десаям ё сабр қилган жойигача боруричи деб кўнмаяпти. Телфонини ҳам олиб билганини қиладилар. Нима маслаҳат берасизлар. Қўшимча муолажа олиш,даволанишга ҳам қайнаси рухсат бермайди. Соғлиғидан ҳавотир оляпмиз жуда.
– Ва алайкум ассалом! Катталар аралашиб қайинонасига насиҳат қилсин. Керак бўлса оила маркази, маҳалладан ҳам одам аралашсин. Инсонннинг соғлиғи ҳазиллашадиган нарса эмас. Валлоҳу аълам!