Тахажжуд намози

08:24 / 28.10.2022 | Umida Renatova | 519
Ассалому алайкум!
Хурматли Одина опажон , аввалам бор сизга савол беришдан олдин саволлар булимидан излаб курдим аммо саволимга жавоб топа олмадим, тахажжуд намозига олдинлари турардим, хозир хомиладорман шу сабабли кечаси куп уйгониб кетябман , балки тахажжуд окишим керак деб уйлаб колдим , аммо базида тахажжудга тураман деб витрни укимасдан ухлаганимда , кунгирокни хам эшитмасдан ухлаб колябман, укиб ётганимда эса уйгониб кетаман шунда Тахажжуд намозини укийверсам боладими? 1 , 2 марта Хуфтон намозини укимасдан кечаси 2 -3 ларда туриб хам Хуфтон хам Тахажжуд окиган эдим, турмуш уртогим бунака килиб булмайди дегандилар шу масалагаям ойдинлик киритиб берсангиз илтимос хаммаси учун ташаккур!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Излаб кўрганингизда жавобларини топган бўлардингиз. Хуфтонни туннинг яримидан у ёғига кечиктириб юбориш макруҳ. Тунда уйғонишга кўзи етган одам витрни ўқимай ухлаши жоиз. Кўзи етмаган одам ўқиб ётади. Мабодо уйғониб қолса, витр ўқиган бўлса ҳам таҳажжуд ўқиши жоиз. Валлоҳу аълам!