Иман инвест

16:56 / 18.09.2022 | Girl Vunder | 154

Ассалому алайкум! Иман инвестга пул тикиш шариан мумкинми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Билишимизча, улар Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан ва яна бир чет мамлакатдан фатво олишган. Исломда пул тикиб, фойда олишни кўзлаган одам доимо пулини йўқотиш хатарини ҳам зиммасига олади, шуни унутманг. Валлоҳу аълам.

Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.