Тўй маросимлари

08:43 / 28.10.2022 | Zuhra | 305
Ассалому алайкум! Вақтингизни аямай саволларимизга жавоб бераётганингиз учун Аллоҳ рози булсин. Биз тараф(Хоразм)ларда тўйдан кейинги маросимлар жуда кўп, масалан "қуда танишма"- бу маросим тўйнинг эртаси куни бўлиб бунда қиз тараф қариндош-уруғлар куёвнинг уйига меҳмон булиб келишади, зиёфат булади, хотинлар дастурхон газлама-мато кўтариб келишади унинг урнига бошқа газлама-мато қўйилади эркакларга ҳеч ким киймайдиган каробкали рубашкалар тарқатишади. Ундан кейинги кун "куёв салом" деган маросим булади, бу маросимда куёв тараф қариндош-уруглар қизнинг уйига меҳмонга келишади, бунда ҳам шунга ухшаш олди берди булади ва қиз тараф куёв тарафга бир гилам беради ва куёв шу гиламни устида қўлини кўксига қўйиб салом беради, қиз кетишида уйига совға-салом олиб кетади. Саволим шуки бу урф одатлар динимизда булмаган, уларни қилсак бидатчи ёки гуноҳкор булмаймизми, бидатчи булишдан жуда қўрқаман, агар булар бидат эмас шунчаки урф одат булса айнан қайси қисмини қилиш шариатга хилоф ва уни уйимиздагиларга қандай тушунтирсак булади? Жавоб учун олдиндан раҳмат Жазаккаллоҳ!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эътиқодга зид нарсалар бўлса бидъат бўлади. Исроф ҳам гуноҳ. Исрофнинг энг ёмони вақтнинг исрофидир. Тўйдаги энг аҳамиятли нарса никоҳ ақдидир. Кейин эса келин ва куёвга эътибор қаратиш. Икки қуда тараф бир бирлари билан танишиб, меҳмон қилишлари, умумий енгил бир зиёфат бериш етарли нарса. Қолгани беҳуда нарсалар. Валлоҳу аълам!