Оилавий

02:37 / 02.11.2022 | Intizor Shavkatovna 94_98 | 341
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 4 йил бўлди. 1 та фарзандим бор Алҳамдулиллаҳ. Оилавий муаммолар бн ҳозир уйимга қайтганман. Сабаб ота уйимга боришимга рухсат сўрасам доим жанжал чиқади. Оҳирги вақтда эрим уришгача борадиган бўлиб қолдилар. 15 кунда бир марта руҳсат беришади. Оиламдагилар умуман диндан йироқ , намоздан беҳабар инсонлар. Шунинг учунми кўп туwунмовчиликлар келиб чиқади . Шариат тақиқлаган ишларни қилмаганим учун келиwолмимиз оиламдагилар билан. Эримни яхши кўраман лкн бундай яшашга ҳам чидолмаяпман. Ўртада фарзандимиз бор. Лекин боламни соф ислом муҳида тарбия қилишни , ҳаромдан йироқ бўлишини ҳоҳлайман. Болам 2 яшар. Мендан чет элга боламни қайнонамга ташлаб эрим бн ишлаш учун кетишни талаб қилишади. Мен буни ҳоҳламайман . Чунки аёл киши фарзандини тарбиясига масул деб биламан. Нима қилганим маʼқул бу вазиятда.
Доим ўзимни ҳорлашларига жим қараб туришим керакми. Эримдан кўп илтимос қилганман қўл кўтармасликларини лекин фойдаси бўмаябди
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиз ва болангиз билан доим бирга бўлишингиз керак. Эр агар жисмоний зарар келтирадиган даражада урадиган бўлса, то бу ишини ташламагунича бирга яшашдан бош тортишга ҳақли. Валлоҳу аълам!