Бола пули (алимент)

00:47 / 03.11.2022 | Dildora Yusupova | 347
Ассалому алайкум! Бир нафар фарзандим бор. Ажрашганман. Фарзандимнинг отаси 5-6 йилдан буён бола пули (алимент)ни тўламайди. Яқинда телефон қилиб "қарзи йўқ" деб ёзиб берсанг Умрага йўл бошчи бўлиб кетмоқчи эдим деди. Мен қарздорлиги йўқ (аслида қарзи бор) деб берсам, бу қарздорлик менинг зиммамга тушиб қомайдими? Ёки умуман бу пулни олишни истамасам, фарзандим олдида мен қарздор бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Боласига бериши шарт. Буни талаб қилиш керак. Шариатда нафақа қилмаган эркак қарздор бўлади, уни қозига арз қилинади. Валлоҳу аълам!